Тошкент аэропортида Дубайдан қарийб 1,3 млрд сўмлик тилла буюмларни яширинча олиб киришга уринган фуқаро ушланди
Дубайдан Тошкентга келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 141 дона заргарлик буюми ва учта олтин қуймаси топилди. Уларнинг жами оғирлиги 921,37 грамм, қиймати 1,293 млрд сўмга баҳоланган. Шунингдек, акциз маркаси бўлмаган тамаки ва снюс ҳам аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди.
