Франция ИИВ вакили Ўзбекистонда иш бошлади. У нима билан шуғулланади?
Ўзбекистонда Франция ИИВ вакили Сирил Гу иш бошлади. У Франциянинг Марказий Осиёдаги ягона ички хавфсизлик бўйича атташеси бўлиб, умумий манфаатдаги масалаларни ҳал қилишга ваколатли. Буларга уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик, терроризм, ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ва бошқалар киради.
