Ўзбекистон ҳарбийлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада кетма-кет тўртинчи бор ғолиб бўлди
Ўзбекистон ҳарбийлари Жанубий Кореядаги халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида 12 та жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади. Жамоа 2023 йилдан буён мусобақада кетма-кет тўртинчи бор ғолиб бўлди. Улар учта рекорд натижа қайд этди. Камбоджа иккинчи, Жанубий Корея учинчи ўринни олди.
