Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Венгрияни енгиб, 1-ўринга чиқиб олди
Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистоннинг асосий эркаклар жамоаси кетма-кет 5-ғалабасини қўлга киритди: Венгрияни йирик ҳисобда (4:0) енган спортчилар 5-турдан сўнг пешқадамга айланди. Жавоҳир Синдаров 4 та партиядан 3,5 очко жамғарди. Аёллар жамоаси АҚШ билан дуранг (2:2) ўйнади.
