Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Туркияни мағлуб этди, Синдаров дуранг ўйнади
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари шахмат Олимпиадасида кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритиб, максимал 8 очколи натижани сақлаб қолди. Эркаклар Туркияни (2,5:1,5), аёллар Аргентинани (3:1) енгди. Жавоҳир Синдаров мағлубиятсиз сериясини давом эттирди, муҳим ғалабани Нодирбек Ёқуббоев келтирди.
