Тошкентда бошқалар учун SAT имтиҳонида тест ечиб бериш билан шуғулланганлар аниқланди
Янгихаёт туманида SAT сертификатини ноқонуний тарзда олиб бериш схемаси аниқланди. Гуруҳ аъзолари хусусий мактабда «бункер» ташкил қилиб, талабгорлар ўрнига масофадан тест ечган. Бунинг учун беш нафар фуқародан ҳар бири 1,5 минг АҚШ долларидан талаб қилинган.
