Ўзбекистон шаҳар атрофи қатновлари учун 157 млн еврога 10 та Škoda электропоезди харид қилади
Ўзбекистон 157,1 млн еврога 10 та Škoda электропоездини харид қилади. Харидни молиялаштириш учун Европа инвестиция банкидан 123,5 млн евро кредит олинади. Тўрт вагонли таркиблар Тошкент атрофи, Фарғона водийси ва Самарқанд йўналишларида, жами 7 та қатнов маршрутида ишлатилиши кўзда тутилган.
