Қорақалпоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланади — президент
Қорақалпоғистонда умумий энергия ишлаб чиқаришда «яшил» энергия улуши 23 фоизга етди. 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 76 фоизгача ошиши керак. Республика «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланади, деди президент Шавкат Мирзиёев Нукусда сўзлаган нутқида.
