Март ойидан Тошкент-Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади
Шавкат Мирзиёев мартдан Тошкент-Нукус тезюрар поезди қўйилишини эълон қилди. Бунда сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради. Шунингдек, Тўрткўл, Элликқалъа ва Берунийдан ўтган йўлнинг 92 километри янгиланиб, юклар Тўрткўлдан Қозоғистон чегарасигача 1 сутка ўрнига 10 соатда етиб бориши таъминланади.
