«Жанубий Корея бетараф ва прагматик ҳамкор сифатида қабул қилинади. Бу — унинг асосий устунлиги». Ўтган саммит ҳақида экспертлар фикри
Биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитидан сўнг Gazeta экспертлар билан янги формат МОга нима бериши мумкинлиги, саммитдаги қайси ташаббусларнинг амалга ошиш эҳтимоли юқорилиги ҳамда Жанубий Кореянинг минтақадаги бошқа ташқи ҳамкорлардан устун жиҳатлари нимада экани ҳақида суҳбатлашди.
