Президент Қорақалпоғистонда 7,5 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда янги лойиҳаларни ишга туширди. $592 млнлик 11 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва хорижий ҳамкорлар иштирокида $7 млрдлик 47 та лойиҳа қурилишига старт берилди. Булар энергетика, тиббиёт, рақамли иқтисодиёт, транспорт, чиқиндилар ва бошқа соҳалардаги лойиҳалардир.
