Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Шанба куни Ўзбекистон бўйлаб кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, кундузи ҳаво ҳарорати +31…+34 даражагача кўтарилади. Якшанба куни булутлилик ортиши ва кундузги ҳарорат 2−3 даражага пасайиши кутилмоқда.
