Еврокомиссия 13 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлашни таклиф қилди
Еврокомиссия болаларни интернетда ҳимоялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси — Kids Act`ни тақдим этди. У 13 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлайди, 13−15 ёшли ўсмирлар эса тармоқлардан фақат ота-оналари назоратидаги «мини аккаунтлар» орқали фойдаланиши мумкин бўлади.
