Истанбулда қийин аҳволда қолган она ва унинг 3 фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Туркияга ишлаш учун бориб, бошпанасиз ва ёрдамсиз қолиб кетган аёл уч нафар фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди. Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги уларни озиқ-овқат, зарур ҳужжатлар ва қайтиш авиачипталари билан таъминлади.
