Болаларга нисбатан зўравонлик қилган педагоглар учун жарима ва бир йиллик иш тақиқи жорий этилди
Ўзбекистонда таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнида болаларга нисбатан зўравонлик қилганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима жорий этилди. Жарима қўлланилганидан сўнг бир йил давомида педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
