Фарғонада онаси ва ўгай отасини ўлдирган ака-укадан бири умрбод, иккинчиси 13 йилга қамалди
Фарғонада 27 ва 17 ёшли ака-ука онаси ва ўгай отасини ўлдириб, уйдаги қимматбаҳо буюмларни олиб кетган. Улар кейин яна бир укасини ҳам ўлдиришга уринган. Суд акага умрбод, укага 13 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.
