«Қарши ҳужумда 117 нафар шеригим ҳалок бўлди». Фарғонада Россия-Украина урушида қатнашган 25 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди
Россияга ишлашга борган Р.Б. Россия Қуролли кучлари сафида Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. У судда моддий қийинчилик ва қарзлари сабаб шартнома имзолаганини айтди. Фарғона суди уни ёлланишда айбдор деб топиб, 3 йилга озодликни чеклашга ҳукм қилди.
