Тошкент мактабларида давомат камералар орқали назорат қилинади
Тошкентда Face ID ёрдамида мактабларда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи SI Davomat тизими жорий этилмоқда. Айни пайтда тизим Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Тажриба натижаларига кўра, ушбу тизимни бошқа умумтаълим мактабларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.
