Саида Мирзиёева: «Кинонинг ҳаракатлантирувчи кучи хусусий студиялар ва мустақил ижодкорлар бўлади»
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига ташрифи давомида кинематографияни бошқариш тизимини ўзгартириш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бундан буён давлат ижодий жараёнга аралашадиган буюртмачи эмас, балки стратегик ҳамкор сифатида фаолият юритади.
