Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Перуни мағлуб этди, Синдаров илк ғалабасига эришди
Шахмат Олимпиадасининг 2-турида Ўзбекистоннинг 1-рақамли эркаклар жамоаси Перуни 3,5:0,5 ҳисобида енгди. Жавоҳир Синдаров мусобақадаги илк партиясида ғалаба қозонди. Ўзбекистон-2 Жазоирни 4:0 ҳисобида ютди, учинчи жамоа Германияга ютқазди — 0,5:3,5. Иккита аёллар миллий жамоаси ҳам ғалабага эришди.
