Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгаллади
Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтаётган III шахмат Паралимпиадасида учинчи ўринни эгаллади. Паралимпиадада 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар шахматчи иштирок этди. Бу Ўзбекистон парашахмати тарихида илк бронза медали ҳисобланади.
