АҚШ ФЗТ уч йилдан ортиқ вақт ичида илк бор фоиз ставкасини оширди
АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкасини 3,75−4 фоизгача оширди — бу 2023 йил июлидан бери илк кўтарилиш бўлди. ФЗТ раҳбари Кевин Уорш инфляция ҳамон ҳаддан ташқари юқорилигини айтди. Регулятор пул-кредит сиёсатини янада қатъийлаштиришни истисно этмаяпти, Трамп эса ставкани пасайтиришга чақирди.
