Фарғонада мижозни ўлдириб, каналга ташлаб юборган банк ходими 18 йилга қамалди
Фарғона вилоятида автокредит олиш учун банкка келган мижозни ўлдириб, жасадини Катта Фарғона каналига ташлаган ходим судланди. Суд унга 18 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
