Шахмат Олимпиадасида турар жой ва виза муаммоси: ФИДЕ компенсация тўлашини эълон қилиб, Конгресс кўчирилиши мумкинлигини истисно этмади
Халқаро шахмат федерацияси Самарқанддаги шахмат Олимпиадасида жойлашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган жамоаларга компенсация тўлайди. Ҳиндистон жамоаси бир неча соат меҳмонхонага жойлашолмади. Федерация делегатларда виза муаммоси бўлгани учун ўз Конгрессини бошқа жойга кўчириши мумкин.
