Қаршида маҳалла ичида Damas’ни хавфли бошқарган йигит 15 суткага қамалди
Қаршида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Damas’ни кўп қаватли уйлар ҳовлисида хавфли бошқарган 21 ёшли йигит 15 суткага қамалди. У ИИБ ходими ва аҳолининг тўхташ талабига бўйсунмай, болалар олдида авария ҳолатини юзага келтирган. Ҳайдовчи қилмишини «стресс» билан изоҳлаб, кечирим сўраган.
