Ўзбекистонда 1 январдан тиббиёт ходимларига ойлик устама ҳақ тўланади
Ўзбекистонда 1 январдан айрим тиббиёт ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравардан 4 бараваргача миқдорида ойлик устама белгиланди. Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан ўрта тиббиёт ходимларини икки йиллик дастурлар асосида тайёрлашга қабул бекор қилинади.
