Ўзбекистон МО давлатлари ва Корея Республикасига «жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» қарашини таклиф қилди
Ўзбекистон «Марказий Осиё — Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» қарашини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Дунёда глобал ўзгаришлар давлатларнинг мослашиш имкониятидан илгарилаб кетмоқда. Бундай шароитда тараққиёт имкониятларини ўз вақтида аниқлаш муҳим, деди Шавкат Мирзиёев.
