ROX Group Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида йирик лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Вьетнамнинг ROX Group компанияси Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида янги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. Бухорода 85 гектардан ортиқ майдонда 2 млрд долларлик қурилиш, Самарқандда туристик мажмуа, Жиззах вилоятида эса меҳмонхоналар ва саноат зонаси қурилиши назарда тутилмоқда.
