Нитазенлар ҳозирча Ўзбекистонда аниқланмади, аммо хавф юқори. Итлар янги синтетик опиоидларни излашга қандай ўргатилмоқда?
Ўзбекистон божхона органлари ҳозирча кучли таъсир қилувчи синтетик опиоидлар — нитазенларни аниқламаган, аммо уларнинг пайдо бўлиш хавфи юқори деб ҳисобламоқда. Тошкентдаги форумда британиялик мутахассислар турли ҳид профилларига эга бирикмаларни аниқлашга итларни қандай ўргатаётганини сўзлаб берди.
