Ўзбекистон Лондон дизайн фестивалида арт инсталляция ва маданий дастур билан иштирок этади
Ўзбекистон бу йилги Лондон дизайн фестивалида ҳунармандчилик ва замонавий санъатга бағишланган оммавий дастур билан иштирок этади. Виктория ва Альберт музейида сўзаналар коллекциясидан яратилган инсталляция, маҳорат дарси ва ўзбек хонандасининг жонли ижродаги чиқиши бўлиб ўтади.
