Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгартирилиб, пенсия жамғармаларига давлат томонидан қўшимча маблағ тўланади
2027 йилдан Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган иш ҳақи даври босқичма-босқич 20 йилгача оширилади. Бунда энг паст даромадли даврнинг 10 фоизи ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади. Шу билан бирга, давлат ихтиёрий пенсия жамғармаларига қўшимча маблағ ажрата бошлайди.
