Рақобат қўмитаси йўловчилар шикояти сабабли WB Taxi’га сўров юборди
Йил бошидан буён Ўзбекистонда WB Taxi фаолияти бўйича 20 га яқин шикоят тушган. Йўловчилар машиналар кўрсатилган жойга келмаётгани ва ҳайдовчилар билан боғланиб бўлмаётганини билдирган. Рақобат қўмитаси қонунчиликка риоя қилинишини ва мижозлар билан қайта алоқа таъминланишини талаб қилди.
