Бухородаги нефть омборида ёнғин чиқди, 3 киши жароҳатланди
Бухоронинг Қоровулбозор туманидаги нефть омбори резервуарида ёнғин чиқди. 14 та қутқарув экипажи ёнғинни салкам бир соатда ўчирди. Ҳодиса оқибатида 3 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди, 1 та сиғим зарарланди. Ҳолат сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.
