Саида Мирзиёевага Тошкентдаги қатор йирик меъморий лойиҳалар тақдим этилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашди. «Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги керак», — деди у.
