ROX Group Тошкентда Uchtepa City’ни қуришга 1,5 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Вьетнамнинг ROX Group компанияси Учтепада 1,5 млрд долларли йирик лойиҳа амалга оширишни кўриб чиқмоқда. 37 гектар ерда ишбилармонлик ва кўнгилочар марказлар, турар жойлар ҳамда янги инфратузилма қуриш таклиф қилинди. Компания кўчмас мулк, энергетика ва молиявий хизматларни ривожлантириш ниятида.
