Қашқадарёдаги Одирмон қадимий шаҳар харобасидан меҳроб ва остодон топилди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида милоддан аввалги III — милодий III асрларга оид Одирмон археологик ёдгорлигидаги қазишмаларда диний маросимларга оид меҳроб ва дафн анъаналари билан боғлиқ остодон аниқланди. Меҳробда ёнғин излари, остодонда эса кийик ва арчага ўхшаш нақшлар сақланган.
