Шавкат Мирзиёев Сеулда расмий кутиб олинди (фото)
Шавкат Мирзиёев Сеулдаги «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида тантанали равишда расмий кутиб олинди. Меҳмонлар шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
