Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича судларда кўрилган ишлар сони ошди
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон судлари аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ 2018 та жиноят ишини кўриб чиқди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 800 тага кўп. Жабрланганлар орасида 18 ёшга тўлмаган 581 нафар қиз бор.
