Самарқанддаги Қўрғонтепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид ҳайкалнинг бош қисми топилди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид ибодатхона қолдиқларидан гипс ҳайкалнинг бош қисми топилди. Мутахассислар топилма қадимги Сўғд санъатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
