Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган 20 ёшли йигит ва унинг шеригига ҳукм ўқилди
Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 20 ёшли йигит шериги билан бувисининг уйидан пул ва тилла буюмларни ўғрилаб, аёлни пичоқлаб ўлдирди ва хонадонга ўт қўйди. Суд ҳукми билан уларга 17 ва 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
