Япониядаги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистондан 549 нафар спортчи қатнашади
Тошкентда Ўзбекистон делегациясини Япониядаги ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларига кузатиш маросими ўтказилди. Cентябрь-октябрь ойларида бўладиган ўйинларда жами 549 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади. «Ортингизда жонажон халқимиз ва Ватанимиз турибди», — деди бош вазир Абдулла Арипов тадбирда.
