Маълумот алмашиш, молиявий саводхонлик, эскирган ёндашувлардан воз кечиш. Экспертлар — МОда кибертаҳдидлардан ҳимояланиш ҳақида
Тошкентда ўтган FinTech форумда экспертлар Марказий Осиё мамлакатларига киберхавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик асосида доимий маълумот алмашиш ва молиявий саводхонликни оширишга устувор аҳамият беришни, шунингдек, ҳимояда «эскирган ёндашувлардан» воз кечишни тавсия қилди.
