Шавкат Мирзиёев Сеулга борди ва Кореядаги ўзбекистонликлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга борди. Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбари Кореяда ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар билан учрашди. Уч кунлик ташриф давомида олий даражадаги музокаралар, бизнес-форум ва «Марказий Осиё — Корея» саммити ўтказилади.
