Самарқандда 8 нафар пиёдани уриб кетишига бир бахя қолган ҳайдовчи ушланди
Самарқандда Malibu ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 8 нафар фуқарога йўл бермай, уларни уриб кетишига бир бахя қолди. Ҳайдовчи тормоз ишламаганини айтди. Унга нисбатан йўл безорилиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри судига юборилди.
