11 сентябрдаги терактдан мўжизавий тарзда омон қолган Брайан Кларк ва Стэнли Праймнат ҳикояси
2001 йилнинг 11 сентябрида Нью Йоркдаги эгизак минораларга самолётлар келиб урилганида, икки мингга яқин одам юқори қаватларда қолиб кетганди. Улардан атиги 18 нафари қутулишга улгурган. Брайан Кларк ва Стэнли Праймнат — жаҳон тарихидаги энг катта терактдан мўжизавий тарзда омон қолганлардан.
