Ўзбекистонда шовқин талабларини бузганлик учун жарималар 8,8 млн сўмгача оширилади
11 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда маиший шовқинга қарши курашиш талабларини бузганлик учун жарималар кескин оширилади. Фуқаролар учун жарима миқдори 3,08 млн сўмгача, мансабдор шахслар учун эса 8,8 млн сўмгачани ташкил этади. Ҳаддан ташқари шовқинли автомобиль учун жарима икки бараварга оширилади.
