Зарафшон шаҳри ҳамда Томди, Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари чегаралари ўзгартирилади
Навоийда Томди тумани ҳудудидан 2459 гектар ер Зарафшон шаҳри таркибига, Сурхондарёда эса Жарқўрғон туманидаги 4740 гектар майдон Қизириқ туманига ўтказилади. Ўзгаришлар саноатни ривожлантириш ва аҳолига маъмурий хизматларни яқинлаштиришга қаратилган.
