Embraer Ўзбекистон ҲҲК учун мўлжалланган илк C-390 ҳарбий-транспорт самолётини тақдим этди
Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун мўлжалланган биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини намойиш қилди. C-390 хариди ҳақида февраль ойида маълум бўлганди. Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётларнинг илк буюртмачиси ва операторига айланади.
