Ўзбекистонда маданий мероснинг рақамли платформаси яратилади
Ўзбекистонда Маданий меросни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш ва сохада ягона рақамли платформа яратиш режалаштирилмоқда. Президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия тузилади. Тошкентнинг модернистик архитектурасини сақлаш бўйича дастур қабул қилиш кўзда тутилган.
