Асаджон Ходжаев рақамли технологиялар вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Асаджон Ходжаев комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари бўйича рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У аввалги йилларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, президент матбуот хизмати, Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Миллий кутубхонага раҳбарлик қилган.
